Бош сахифа

Автомобил Парки учун Инновацион рақамли ечимлар

Енг юқори рейтингга эга ELD қурилмаси

Реал вақт Кузатув – Назорат

Електрон ёзув қурилмаси (ELD) – тижорат транспорт воситаси двигателига ҳайдовчилик хизмат соатларини (RODS) ёзиб олиш учун уланган электрон ускунадир. Ҳайдовчилар учун энг хавфсиз иш муҳитини яратиш ва ҳайдаш соатларини аниқ кузатиш, бошқариш ва алмашиш учун осон ва қулай қилиш учун мўлжалланган. ELD қурилмаси юк автомобил двигатели билан ҳайдовчилар иш вақтини автоматик равишда ёзиб олиш учун синхронлашади ва хизмат соатларини (HOS) ёзишни осонлаштиради. Тижорат ҳайдовчилар хизмат соати, одатда, Америка Қўшма Штатларида иш соатлари сифатида танилган қоидалар мажмуи билан тартибга солинади.

⦁ Ўрнатиш жуда қулай ва осон
⦁ FMCSA (Федерал Автомобил Операторлар Хавфсизлиги Бошқармаси) томонидан сертификат билан тасдиқланган
⦁ Ички ўрнатилган GPS (эслатма: тўлиқ кузатув трекер эмас, FMCSA талабига биноан, юк автомобили манзилини хизмат соатлари (HOS) журналига қайд этиб туради
⦁ Смартфон ёки планшет Bluetooth орқали уланади, Android ва Apple (iOS) билан мос қурилмалар
⦁ Офлайн операциялар учун катта хажм манбаи
⦁ Мижозлар талабларига мувофиқ хусусийлаштириш имконияти
⦁ Ҳайдовчининг ҳайдаш услуби таҳлили учун 3-ўқли акселерометр
⦁ J1939, J1708/J1587 и OBD-II га мослашган интерфейс

ELD қоидаларига мос равишда автоматлаштириш учун, ҳайдовчи ва автопарк менежерини қўллаб-қувватлаш учун ягона 24/7 алоқа маркази

(Скришот)

Бизнинг алоқа марказимиз мутахассислари турли тилларда сиз билан ҳар қачонгидан ҳам осон ва қулай мулоқот қилади. Биз инглиз, рус, ўзбек ва қирғиз тилларида гаплашамиз.

Автомобил Парки Менежери Интуитив Портали

FMCSA га мувофиқ автоматлаштириш, Манзил аниқлаш ва автопарк самарадорлигини ошириш

(Скриншот)

HOS қоидаларига мувофиқ назорат

Ҳайдовчи Журналларини Кўриш / Таҳрирлаш, Юк Автомобилини Текшириш

Хизмат соатлари (HOS) бузилишини олдини олиш, хавфсизликни ошириш ва DOT текширувлари хавфини камайтириш.

(Скриншот)

АВТОПАРК GPS НАЗОРАТИ

Реал Вақт GPS, Локациялар тарихи

Ривожланган кузатув телематика тизими билан юк автопаркингизнинг назорати ва самарадорлигини ошириш.

(Скриншот)

Реал вақтда режимида GPS ёрдамида автопаркни онлайн кузатиш

Автопаркни кузатиш ва мониторинг килиш – кузатиладиган активлар (транспорт воситалари, ишчилар, ускуналар) фаолиятини назорат қилиш учун GPS дан фойдаланадиган бошқарув тизими.
У кўпинча транспорт воситасини кузатиш тизими ёки АВЛ – “транспорт воситасининг автоматик локатори” деб аталади. Автомобил парки, одатда, ер активлари, енгил автомобиллар, юк машиналари, дала ишчилари ва ускуналар (харакатлантирилувчи ва ёки стационар, мисол учун прицеплар) га эга булади.
Юк автомобилларини кузатув системаси маълумотларни тўплаш учун Телематика технологияларидан фойдаланади (масалан, автомобил тезлиги, ёқилғи даражаси, аккумулятор заряди, бўш вақт ва ҳоказо.) Бу маълумотлар, одатда, деярли Реал вақтда (фаол) тўпланган, шунинг учун операциялар ҳақида стратегик қарорлар қабул қилиш учун бу маълумотларни фойдаланиш автопарк менеджерлари учун кўпроқ фойдалидир.